Юрак йиғлар юрак сўрар: “Кел илтимос
Охиргиси охирги бор бағрингга бос”
Кейин сенга қарасам ҳам гуноҳ бўлар
Ёр дегани қолган ҳаққим бир кун холос
Бир кунгина бир кун холос
Мен учун жоним илтимос -
Охиргиси Охирги бор
Келгин жоним бағрингга бос

Мен сени деб нималардан кечмадим
Ишқнинг қанча оғусини ичмадим
Унутишга розимасман ёр мажбурман
Қайда хато бўлди сенга элтмадим
Кел соянгга йиқилсин бу хаста жоним
Сени қайси қаро кунда севиб қолдим
Тупроқ бўлган ишқни босиб эзиб-эзиб
Энди кимни ёр этурсан айт жоним